Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Жорий йилнинг 31 август куни Зафаробод тумани Чимқўрғон" ҚФЙ Балиқли аҳоли пункитида туман ҳокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 43 нафар фуқаролар қатнашди, 5 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Ўтказилган қабул жараёнида Электр таъминоти, суюлтирилган газ, махаллани чиқиндилардан тозалаш, қабристонга кўприк қуриш, махаллага тиббий ходим қўйиш масалалари ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди. Мурожаатлар ечими бўйича тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.