Жорий йилнинг 5 сентябр куни Ўзбекистоннинг барча таълим даргоҳларида (Самарқанд шаҳридан ташқари) янги ўқув йилига старт берилди. Хусусан Зафаробод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳам, янги ўқув йили кўтиринки кайфиятда кутиб олинди. Туман ҳокими Рахманов Ўткирбек Норжигитович, 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида тўҳталиб ўтди.
Шунингдек туман ҳокими мактабга илк қадам қўйган жажжи ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.