Ўз мансаб ёки хизмат мавқеини суистеъмол қилиш, ундан шахсий ёки ўзгалар манфаатларини кўзлаб моддий ёхуд номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Англаганингиздек, гап коррупция ҳақида кетмоқда. Бугун жамиятимизда ушбу иллатга қарши жиддий курашиляпти, унинг оқибатлари оммавий ахборот воситалари орқали, турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбирларда аҳолига тушунтирилишига қарамай, афсуски коррупциянинг кескин камайишига эришганимиз йўқ.
Нега коррупция деган балодан қутулолмаймиз? Бунга нима тўсқинлик қилмоқда.
Биламизки, коррупция ҳар доим камида икки томон иштирок этади, бунда бир томондан ноқонуний йўл билан ўзи ёки учинчи шахс учун бойлик орттираётган мансабдор шахс ҳамда бошқа томондан мансабдор шахсдан актив ёхуд пассив усулда унинг манфаатини кўзловчи қарорнинг қабул қилинишини кутаётган шахс. Коррупцияни, соддароқ қилиб, ўз нафси, манфаати йўлида қонунни ҳам четлаб ўтиш орқали ғаразли мақсади ҳамда бирор нарсага эришиш дейиш мумкин.
Бугунги кунда юртимизда ушбу иллатга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси ҳам аниқ. Бу борада Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши ислоҳатларнинг дастлабки муҳим қадами бўлди.
Уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли ва “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон Қарорлари қабул қилинди.
Буларнинг самарали ижроси натижасида кўплаб жиноятлар фош этилмоқда, содир қилиниши хавфи бўлганларининг олди олинмоқда. Буни ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боряпмиз. Бу яхши албатта. Лекин шуларнинг ўзигина етарли эмас. Коррупцияга қарши янада фаол курашишимиз керак. Мана шу бизнинг, барчамизнинг диққат эътиборимизда бўлиши лозим.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси С.Низомов