Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотига сазовор бўлишди. Улар орасида Жиззах вилояти Зафаробод тумани агросаноат ходимлари мажмуи касаба уюшма қўмитаси раиси Хакимова Матлуба Хакимовна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Хакимова Матлуба Хакимовна ушбу соҳада қарийб 40 йилдан бери меҳнат қилиб келмоқда.
Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек Норжигитович ташаббуси билан «Шуҳрат» медали соҳиби, туман фахрийси Хакимова Матлуба Хакимовнага туман ҳокими томонидан совғалар топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.