Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 51-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 — 2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят хокимлиги хузуридаги “Обод қишлоқ” жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида.
2. Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг 2022 йил 27 августдаги VI-50-127-3-50-K/22-сонли қарорининг муҳокамаси тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 августдаги 419-3-0-Q/22-сонли қарорларига асосан, Зафаробод туманида яшовчи 100 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
4. Сўз туман халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг 2022 йил 27 августдаги VI-50-127-3-50-K/22-сонли қарорининг муҳокамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли ва Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 августдаги 419-3-0-Q/22-сонли қарорларига асосан, Зафаробод туманида яшовчи 100 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарорига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминланган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб – қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр – оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида, туманда ижтимоий дафтарларда рўйхатда турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 52 та оилаларнинг 219 нафар аъзоларига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш ҳамда кам таъминланган фуқароларга тарқатилган жўжалар учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўрисида.
5. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.