Халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш бугунги ислоҳотларнинг туб моҳиятини ташкил этади. Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклигини ва бу ҳақиқатни, аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарурлигини қайта-қайта уқтирмоқда.
Зафаробод туманида ҳам жорий йилнинг 8-сентябрь куни 1-сектор ҳудудидаги "Самарқанд" МФЙ ва "Узун" ҚФЙларда, туман ҳокими Рахманов Ўткирбек Норжигитович ва ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда, аҳолини қийнаб келаётган ва энг долзарб муаммолар ўрганилди. Ҳар бир муаммо туман ҳокими Рахманов Ўткирбек Норжигитович томонидан назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.