Халқ билан бевосита мулоқот мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида, юртдошларимизни қийнаб келаётган камчиликларга барҳам беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилнинг 9-сентябрь Зафаробод тумани мажлислар залида туман ҳокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда асосан фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, моддий ёрдам, тиббий ёрдам, ободончилик, газ, элекр энергияси, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.