Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг ўринбосари, махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи

Зафаробод туман ҳокимининг ўринбосари, махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи

22 декабрь 2018 йил
1 472
0

Исмаилов Худайшукур Мамалатифович

 

2021 йил 12 февралдан Зафаробод туман ҳокимининг ўринбосари, махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи

Х.Исмоилов 1970 йил 24 августда Фориш туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги мухандис-гидрогеология. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1987-1992 йй. - Тошкент давлат университети талабаси

1992-1997 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани Ф.Хўжаев номли ижара ширкатлар бирлашмаси мироби

1997-1999 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимлиги “Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси” раиси ўринбосари

1999-2001 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани 111-сон автокорхонаси хисобчиси

2001-2003 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Турон” ширкат хўжалиги бош иқтисодчиси

2003-2007 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Насиб-Қувон” фермер хўжалиги хисобчиси

2007-2009 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси

2009-2011 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси

2011-2013 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи в.б

2013-2014 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари в.б

2014-2016 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси

2016-2017 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси

2017-2018 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги девонхона мудири

2018-2019 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусисийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича бош мутахассиси

2019-2020 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари

2020-2020 йй. - Жиззах вилояти “Сувоқова” ДУК Зафаробод филиали кадрлар масалалари бўйича мутахассис

2020-2021 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси

2021 й. ҳ.в.     - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Бўлим фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, бўлим ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруқлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармасининг буйруқ ва фармоишлари ижросини таъминлайди, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бўлим ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

Бўлим ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида чора-тадбирларни амалга оширади;

Бўлим ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

Бўлим фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бўлимнинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

Бўлимнинг бутун фаолияти бўйича, шунингдек, фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммо камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумотлар ва статистик кўрсаткичларни белгиланган муддатларда бошқармага юборилишини назорат қилиб боради.

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бўлим бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар