Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада кучайтириш ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш” мавзусида

“Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада кучайтириш ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш” мавзусида

26 август 2020 йил
138
0

ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармонида “Жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш;
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш каби яна бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Жорий йилнинг 26 август куни вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулнора Хамроева томонидан Зафаробод туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш борасида олиб бораётган фаолиятини ўрганиш ва келгусидаги амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олиш бўйича услубий-амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Гулнора Хамроева тумандаги Бўстон, Самарқанд маҳалла ва Узун қишлоқ фуқаролар йиғинлари раисларининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарларининг маҳаллаларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишларини ўрганиб чиқиб, ўрганиш натижаларига кўра уларга маҳаллаларда энг аввало аҳолининг эҳтиёжманд қатлами билан ишлашни кенгроқ йўлга қўйиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг соғломлигини барқарор таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган энг муҳим вазифалар юзасидан тушунтириш ва услубий тавсиялар берилди.
Шунингдек туманда ташкил этилган хотин-қизлар ўртасида маънавий –маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича 30 кишидан таркиб топган тарғибот гуруҳининг фаолияти ҳам ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Ўтагул Байжановага гуруҳ аъзоларининг ҳам фаолиятини янада жонлантириш, ўқув-тарбия, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини, Ҳожи ота, Ҳожи оналарни ҳам жалб қилган ҳолда жойларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда аҳоли билан тушунтириш-тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш, бу борада кўпроқ эътиборни хотин-қизлар, ёшлар ўртасида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш давр талаби” эканлигини сингдириб бориш лозимлигини таъкидлаб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқ, таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар