Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтказилди

Зафаробод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтказилди

16 сентябрь 2020 йил
260
0
2020 йил 16 сентябр куни Зафаробод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020йил 14 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 486-сонли қарори, Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 августдаги 228-сонли ва шу ҳақдаги туман ҳокимининг 2020 йил 24 августдаги 412-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туманда турли соҳаларда самарали фаолият олиб борган тадбиркор, фаол, раҳбар аёллардан ташкил этилган Жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг келгусидаги вазифалари юзасидан муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек қабул қилинган Қарор мазмун моҳияти ва кенгаш аъзоларининг ваколатлари, вазифалари ҳақида, қарорнинг ижроси бўйича бир қатор масалаларни амалга ошириш лозимлиги, хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат кенгаш органи ҳисобланиши;
Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва жамоат ташкилотларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши;
Хотин-қизлар Жамоатчилик кенгашлари аъзолигига, қоида тариқасида давлат органлари, жамоат ташкилотларида, маҳаллаларда намунали хизмат кўрсатаётган хотин-қизлар, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли ва ташаббускор аёллар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий-ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, намунали фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари қабул қилиниши;
Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда оилаларни мустаҳкамлашга, шунингдек ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга ҳамда ижтимоий фаолликларини ошириш масалаларига устувор аҳамият қаратилиши юзасидан;
Жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг вазифалари, Кенгашнинг йиллик иш режаси ва Кенгаш олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар