Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда давлат тили байрами Алишер Навоий хиёбонида нишонланди

Зафарободда давлат тили байрами Алишер Навоий хиёбонида нишонланди

21 октябрь 2020 йил
79
0

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийига Жиззах вилоятидаги ягона ҳайкал Зафаробод туманида ўрнатилган. 
 Шу боис кейинги йилларда Давлат тили байрамини ушбу ҳайкал ўрнатилган шоир номидаги хиёбонда ўтказиш анъанага айланган.1992 йилда туман марказидаги мўъжаз хиёбонга ўрнатилган Алишер Навоий хайкали яқин йилларгача эътибордан четда бўлиб келган эди. Ўтган йили “Обод марказ” давлат дастури доирасида буюк сиймонинг ҳайкали қайта таъмирланиб, хиёбон обод қилинди. Буюк шоирнинг таваллуд айёми, тил байрами, маънавий-маърифий тадбирлар шу ерда ўтказилиши анъанага айланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан тумандаги анъанвий тил байрами янада кўтаринки, сермазмун ўтди.Байрам тадбири вилоят, туман ҳокимлиги, ижодий ташкилотлар, ёшлар, фахрийлар жамоатчилик вакиллари томонидан ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Ҳайкал қаршисида бўлиб ўтган минтингда буюк алломанинг тилимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаси миннатдорлик билан ёдга олинди. Бугунги кунда давлатимиз томонидан она тилимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган катта ишлар мамнуният билан эътироф этилди. – Ҳар бир халқнинг ўзлигини намоён этадиган биринчи белгиси унинг тили, – дейди йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Баҳодир Мавлонов. – Шу маънода бизнинг тилимиз дунёда ҳеч бир тилдан кам эмаслигини буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарлари билан исботлаган. Бу ҳақиқатни Президентимиз халқаро ҳамжамиятнинг олий минбаридан туриб баралла намойиш этди. Зафарободда ҳам Давлат тили байрами буюк шоиримиз сиймоси қаршисида ўтиши анъанага айлангани ҳам бизни қувонтиради.Байрамда Алишер Навоийнинг тил ҳақида ғазаллари, зафарободлик ёш шоирларнинг тил ҳақида шеърлари ўқилди.Байрам тадбири доирасида зафарободлик шоир Аҳмад Болибековнинг яқинда “Ҳамкорнашр нашрёти”да чоп этилган “Кўнгил мулки” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.“Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қилинган кунга бағишланган бундай адабий-бадиий кечалар, ижодий учрашувлар, байрам тадбирлари тадбирлар бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар