Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида ҳоким қарори

Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида ҳоким қарори

23 октябрь 2020 йил
624
0
Ижтимоий муҳофазага мухтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги 25.09.2020 №472 сонли
ҲОКИМ ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2021 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида – 80 кишини ташкил этади,
Шу жумладан:
Ногиронларга-3 фоиз, (4 киши);
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга хамда кўп болали ота-оналар учун 7 фоиз (20 киши);
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 7 фоиз (43 киши); ‎‎
‎Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар учун 7 фоиз (9 киши);‎
пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (4 киши);‎‎‎
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3 фоиз (2 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 3 фоиз (1 киши);‎
2. Туман худидида жойлашган корхона ташкилот ва муассасаларда 2021 йил учун квота иш ўринларини белгиланиши керак булган энг кам сонини ва уларга кўйиладиган талабларни ўрганиш махсус комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. 2021 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий миқдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2021 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
5. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2021 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.
6. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) хамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.
7. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилансин.
8. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ–4227-сон 1 боб, 2 банди. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
10. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.
         Туман ҳокими                        И.Қаршибоев
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар