Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида ўтказилган сайёр қабулдан аҳоли мамнун

Зафаробод туманида ўтказилган сайёр қабулдан аҳоли мамнун

21 май 2019 йил
411
0

Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Зафаробод туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Унда  вилоят ҳокими ўринбосарлари котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят Халқ қабулхонаси мудири, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Зафаробод туман  ҳокими, туман сектор раҳбарлари, вилоят, туман  корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур сайёр қабулда туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаролар Жонибекова Шохсанам, Шодиева Наргиза ва Қурбонова Раъно, “Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаролар Рахмонова Зиёда ва Мамарасулова Мунира, “Бирлик” МФЙда яшовчи фуқаролар Бўронова Машҳура, Мирзаева Адашой ва Алибоев Акрам томонидан уй-жой билан таъминлаш масаласида қилган мурожаатлари ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқароларга қонуний жавоб берилишини таъминланди.

“Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаро Жўлбекова Зарифа, “Нурафшон” ШФЙда яшовчи фуқаро Абдурахимова Эркиной, “Лолазор” ҚФЙда яшовчи фуқаролар Ўрозов Илхом, Рўзимуродова Гулсара, Дарханова Фотима ва  Рустамова Рўза, “Узун” ҚФЙда яшовчи фуқаро Муродова Мунаввар ҳамда Шароф Рашидов тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи фуқаро Ашрафова Санабор томонидан уй-жойини таъмирлаш масаласида қилган мурожаатлари бўйича  ўрнатилган тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Туманнинг “Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаролар Тўрақулова Эсангул, Туропова Гулнора ва Қултаев Азиз, “Нурофшан” МФЙда яшовчи фуқаро Жўрабоев Рахмон, “Писталикент” ШФЙда яшовчи фуқаролар Холмирзаева Халима ва Авалова Муқаддас томонидан таъмирталаб йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаатлари асосли эканлигини қонуний тартибда кўриб чиқилди.

Ўрганиш натижаси бўйича билдирилган эътирозлар асосли бўлган тақдирда ушбу мурожаатларнинг ижобий ҳал этлишини таъминланди.

Туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро Абдиева Сайёра, “Писталикент” ШФЙда яшовчи фуқаро Абдуллаев Қобилжон, “Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаро Мелиев Умарбой  томонидан электр энергияси, трансфармотор, сим ёғочлар билан муаммоси бор фуқароларнинг мурожаатлари  ўрнатилаган тартибда ҳал этилиши мутасаддиларга топшириқ сифатида берилди.

Туманнинг “Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаролар Бердиёров Бобобек ва Ғофуржонов Азам, “Чўлгулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Тлябов Ахмад томонидан таббий газ бўйича қилган мурожаатлари асосли эканлигини қонуний тартибда кўриб чиқилиб ҳал этиладиган бўлди.

“Самарқанд” МФЙда яшовчи фуқаролар Раимқулов Бозорбой, Бердиев Норбой, Рахимов Хамроқул, Қурбонов Дониёр, Асқаров Абдувохид ва  Эргашев Неъмат, “Чўлгулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Астанов Саттар, “Бирлик” ҚФЙда яшовчи фуқаро Тўлаев Илёс, Сафаров Ўрол ва Ражабов Илхом, “Нурафшон” ШФЙда яшовчи фуқаро Ёрбеков Васия, “Лолазор” ҚФЙда яшовчи фуқаролар Хайдарова Раъно ва Хосилов Фозил, “Чимқўрғон” ҚФЙда яшовчи фуқаро Мунаварова Нодира томонидан ичимлик суви бўйича сўраб қилган мурожаати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқарога қонуний жавоб берилишини таъминланди.

Туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаролар Бердиев Алижон ва Сайфуллаева Шахло, “Чимқўрғон” ҚФЙда яшовчи фуқаро Жўраев Акмал, “Узун” ҚФЙда яшовчи фуқаролар Рахманов Мурод ва Юлдошев Расулбойнинг кредит масаласидаги мурожаатларини ўрнатилаган тартибда ҳал этиш чораларини кўрилди.

Туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро Норқулова Дилбар, “Тинчлик” МФЙда яшовчи фуқаро Қурбонова Мария, “Нурафшон” ҚФЙда яшовчи фуқаро Эркинов Азиз, “Бирлик” МФЙда яшовчи фуқаро Алибоева Назира  томонидан уй-жойини кадастр қилиш бўйича қилган мурожаатлари  ўрнатилган тартибда ҳал этиладиган бўлди.

Ўтказилган мазкур сайёр қабулда Зафаробод тумани ва қўшни тумандан келган аҳолининг масалалари ҳал этилганидан мамнунлигини кўриш мумкин эди.  

Вилоят  ҳокимлиги  Ахборот  хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар