Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг туман босқичи ўтказилди

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг туман босқичи ўтказилди

05 ноябрь 2020 йил
574
0

 

 2020 йил 5 ноябрь куни Зафаробод туман Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг туман босқичи ўтказилди.
Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг умумтаълим, касб-ҳунар мактаблари ва МФЙлардаги босқичи жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари бўлиб ўтиб, унда 96 нафар қизларнинг номзодлари тавсия этилиб, шундан умумтаълим мактабларидан 71 нафар, касб-ҳунар мактабидан 14 нафар қизлар иштирок этишди.
Бўлиб ўтган танловнинг туман босқичида тавсия этилган номзод қизлардан адабиёт йўналишида 10 нафар, маданият йўналишида 3 нафар, санъат (рақс, қўшиқ, амалий санъат ва рассомчилик) йўналишида 14 нафар, таълим йўналишида 3 нафар, спорт йўналишида 9 нафар, жамоатчилик йўналишида 4 нафар, жами 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 43 нафар қизлар ижодий ишлари билан иштирок этишиб, адабиёт, санъат, маданият, таълим, спорт йўналишларидаги ўзларининг билим ва истеъдодларини намойиш этишди.
Танлов комиссияси аъзолари томонидан ҳар бир қизнинг эгаллаган ютуқлари, уларнинг тайёрлаган ижодий ишлари, чиқишлари кузатиб борилди.

Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар