Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Одамийлик - энг бебаҳо хислат

Одамийлик - энг бебаҳо хислат

21 май 2019 йил
298
0

Касб тақозоси туфайли зафарободлик бир оилани яқиндан танийман.

Мадина 10 ёшда, укаси Фирдавс 6 ёш. Бири 2009-йилда, иккинчиси эса 2013-йилда дунёга келган. Бу икки болага айрим сабабларга кўра туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган. 

- Турмуш ўртоғим билан шаръий никоҳда яшаганмиз. Орада фарзандлар туғилди. Иккинчи болам дунёга келганида турмуш ўртоғим вафот этдилар.  Ҳатто, никоҳимизни ҳам қонунийлаштирмаган эдик. Шу боисдан болаларга ҳам туғилганлик гувоҳномаси ололмадик, - дейди ўзини йиғидан тўхтата олмаган Меҳринисо Очилова. 

Бугун юртимизда фуқароларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг мурожаатлари кайси кўринишда бўлмасин бу муаммо ўз вақтида бартараф этилди. Зафаробод тумани ФҲДЁ бўлими мудирасининг ташаббуси билан бу хонадонга оз бўлсада,  хотиржамлик кирди. Энди баралла Мадина ва Фирдавсни шу юрт фуқароси дея аташимиз мумкин. Зафаробод туманида бундай муаммоли хонадонлар учраб туради. Шу кунга қадар 10 нафар болажонларнинг муддати ўтиб кетган туғилганлиги қайд этиб берилди, 8 нафар шаръий никоҳда яшаб юрган фуқароларнинг муносабатлари қонунийлаштирилиб, никоҳ гувоҳномалари эгаларига топширилди.   

Кимнингдир дардига шунчаки қарамаслик, ташвишини тинглаш, доимо ёнма-ён юриб қўлдан келгунича маънавий ёрдам бериш бу одамийликнинг энг бебаҳо кўринишидир. 

Сарвиноз Худойбердиева -

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

ахборот хизмати ходими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар