Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлари тўғрисида қисқача маълумот

Зафаробод туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлари тўғрисида қисқача маълумот

27 февраль 2020 йил
206
0

2017 йилнинг 31 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3165-сонли қарори. 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш хамда мамлакатнинг статистика салохиятини ошириш юзасидан қўшимча чора тадбирлар тўғрисида ПҚ-4723-сонли қарори тасдиқланди.”  

Давлат статистикасининг мақсади ижтимоий иқтисодий ходисалар,жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш,таҳлил этиш, статистик ахборотларни такомиллаштириш.иқтисодий тахлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жахон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин бу соҳа ривожига юртимизда алохида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда. Бу қарорлар келажакда статистика сохасини ривожлантиришни хамда жахон андозаларига мос келишини таъминлайди Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ходимлари хам тинмай ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Туманимизни 2019 йилнинг 12 ойлик кўрсаткичлари сархисоб қилинди. Унга кўра 2018 йилнинг январь-декабрига  нисбатан саноат махсулотлари 84,9 млрд сум 77,2 фоиз, истеъмол товарлари 46,4 млрд сум 105,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги  махсулотлари 726,1 млрд сум 106,1 фоиз, асосий капиталга инвестициялар 1026,2 млрд сум 421,4 фоиз, қурилиш ишлари 33,1 млрд сум 120,7 фоиз, чакана товар айланмаси 124,5 млрд сум 105,2 фоиз, жами хизматлар 68,3 млрд сум 109,1 фоизга бажарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, туманда 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 49,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан
0,9 минг кишига кўпайди. Жорий йилнинг январь-декабрида туғилганлар сони 1134 кишини ташкил қилди, ўлганлар сони 161 киши.

ФҲДЁ органларида 481 та никоҳлар ва 28 та ажралишлар рўйхатга олинди, январь-декабрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 382  кишини, шу давр  мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 495 кишини ташкил қилди.

Туман статистика бўлими

бош мутахассиси БАХОДИР ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар