Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: Зомин тиббиёт коллежи техникум этиб қайта ташкил этилади

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: Зомин тиббиёт коллежи техникум этиб қайта ташкил этилади

16 апрель 2020 йил
161
0
Жорий йилнинг 7 апрель куни Президентимиз томонидан имзоланган “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳам тиббиёт соҳасида профессионал мутахассисларни таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш, шунингдек, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга оширишга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.
Қарор билан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилиши, ёш мутахассисларда Тиб илмининг султони изидан бориб, етук шифокор бўлишлари йўлида янада ватанпарварлик руҳини бахш этиши шубҳасиз.
Қарорнинг ушбу банди мувофиқ, республикадаги 47 та тиббиёт коллежлари қаторида Зомин тумани тиббиёт коллежи ҳам Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми этиб қайта ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек, Жамоат саломатлиги техникумини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишлари ҳам мустаҳкамлаб ўтилган.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар