Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ёшлар билан очиқ мулоқот!

Ёшлар билан очиқ мулоқот!

24 январь 2021 йил
590
0
Ёшлар юртимиз ривожининг устуни бўлиб, уларнинг орзу истаклари, интилиш ва ташаббусларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш хар бир мутассади раҳбарнинг вазифаси ва бурчидир. Зеро, мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 25 декабардаги Ўзбекистон ёшлари билан учрашувида Юртимиз ёшларига қарата “Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман. Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, Сиз каби, ёшларга, Сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз” деб бежизга таъкидламаган.
Мамлакатимизда бугунги кунда ёшларга катта эътибор қаратилиб, уларга кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Ёшларга яратилган имкониятлар эшиги жойларда қанчалик очиқлиги ва ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва ёшлар билан учрашиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрган Республика ишчи гурухининг навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 23 январь куни Зафаробод туманида ўтказилди. Сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз” деб бежизга таъкидламаган.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Шухрат Раҳимов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баходир Умирзоқов, Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев, Вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Жўрабек Норалиев, туман ҳокими Нодирбек Раджапов ҳамда тегишли вилоят боқармалари, тижорат банклари, туман ташкилот ва идоралари бошлиқлари томонидан туман ёшлари билан очиқ мулоқат тарзида ёшларнинг муаммолари, таклиф ва истаклари ўрганилди.

Ушрашувда ёшлар томонидан билдирилган бир қанча муаммолар жойида хал этилиб, қолганлари бўйича манзилли дастур тузилди ҳамда аниқ муддатлар белгиланиб ижрога қаратилди.

Шунингдек, туман ҳокими тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга кредит маблағлари ажратилишада муаммо бўлмаслиги, тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилиши асоссиз равишда рад этилишига йўл қўймаслигини айтиб ўтди.
Учрашув якунида, бундан буён сектор раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан ёшлар билан тизимли ишлашни, жойларда ёшлар билан учрашувларни доимий равишда ташкил этиб боришни белгилиб олдилар.


Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар