Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Қишлоқ оилавий поликлиникаси эътибордан четда эмас!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Қишлоқ оилавий поликлиникаси эътибордан четда эмас!

21 январь 2021 йил
604
0

Ishonch.uz газетасининг расмий сайтида “ҚОП (қишлоқ оилавий поликлиникаси) УЧУН ФАҚАТ ҚОП-ҚОП ВАЪДА(ми?)”номли мақола юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мақолада кўрсатилган Зафаробод тумани “Нурафшон” шахарча фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини тўлиқ қайта таъмирлаш учун ишлаб чиқилган лойиҳа сметаси хақиқатда хам экспертизадан ўтказилган ҳамда ушбу лойиҳа-смета хужжатларига асосан 2020 йил июль ойидан «Янги авлод эко қурилиш» МЧЖ томонидан 13-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлаш ишлари олиб борган. Корхона томонидан оилавий поликлиникада 70% га яқин таъмирлаш ишлари олиб борилиб, маблағ ажратилмаганлиги сабабли таъмирлаш ишларини якунига етказа олмаган.
2020 йилда мамлакатимизда COVID-19 пандемияси сабабли, Ҳукуматимиз томонидан асосий эътибор ушбу касалликни кенг тарқалишини олдини олиш ва унга қарши қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши учун кўп миқдорда маблағ ажратилиши оқибатида “Обод қишлоқ” дастурларига маблағ ажратиш масаласи кейинги йилларга қолдирилди. Шу сабабли Зафаробод туманидаги “Нурафшон” шаҳарча фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш кечиктирилди. Шу жумладан, 13-сонли оилавий поликлиникани таъмирлаш ишлари учун ҳам молиялаштириш манбаси аниқланмасдан қолди. Шунга қарамасдан пудрат ташкилоти томонидан буюртмачи билан шартнома имзоланмасдан таъмирлаш ишлари амалга оширилиб охирига етказилмасдан тўхтаб қолган.
Мазкур объектни ўрганиш учун 2021 йилнинг 26 январь кунида ташриф буюрган туман ҳокими Н.Раджапов тегишли маъсулларга объектда таъмирлаш ишларини якунлаш учун қўшимча молиялаштириш манбалари ўрганиш ва уни якунига етказиш чораларини кўриш топшириқлари берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар