Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда сессия ўтказилди: Кун тартибида мусиқа ва санъат

Зафарободда сессия ўтказилди: Кун тартибида мусиқа ва санъат

04 июль 2018 йил
950
0

Маънавият - инсоннинг юксак камол топишида муҳим аҳамиятга эга.


Шахс маънавиятининг шаклланишида мусиқа ва санъатнинг ўрни муҳим саналади. Зеро, мусиқа ва санъат миллат маънавий оламининг ажралмас бир қисмини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида ҳам айни мақсад – ёшларга маънавий тарбия беришни янада яхшилаш кўзда тутилган. Дастур асосида болалар мусиқа ва санъат мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар жойларда қандай амалга оширилмоқда?
Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашидаги депутатлар гуруҳи туман мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини ўрганишда дастурда белгиланган вазифалар ижросига эътиборқаратди. Ўрганиш давомида дастур ижроси бўйича муассасада кўплаб муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.

Ўрганишлар якунига кўра, мазкур мусиқа ва санъат мактабидаги таълим Давлат дастури талабларига жавоб бермайди. Бунинг сабаби эса муассасанинг моддий-техник базаси яхши жиҳозланмаганлигида. Мактабда мусиқа асбоблари етишмайди. Бунинг устига мутахассис кадрлар етишмаслиги натижасида таълим сифати ўта пасайиб кетган.
Муассасада болаларнинг ўқиши учун ота-оналардан бадал пули тўловларини Давлат дастурида белгиланган меъёрларга мувофиқ олишда, хусусан, кам таъминланган оилаларга берилган имтиёзларни қўллашда ҳам жиддий камчиликларга йўл қўйилган.
Депутатлик гуруҳи мавжуд аҳвол ҳақидаги масалани халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг сессиясида кўриб чиқишни тавсия қилди. Сессияда партия депутатлик гуруҳи томонидан мусиқа ва санъат мактаби фаолияти бўйича тайёрланган маъруза тингланиб, муҳокама қилинди. Муҳокама якуни бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган қарорқабул қилинди.
-Бугунги кунда депутатларимиз томонидан фуқаролар мурожаати ва қонунлар ижроси юзасидан туманимизда сезиларли даражада амалий ишлар амалга оширилмоқда, - дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясиЗафаробод туман Кенгаши раиси Шавкат Сайфуллаев. -Депутатларимиз қонунлар ижроси бўйича саволнома асосида мутасадди ташкилотлар фаолиятини ўрганаётганда ташкилот раҳбарларининг депутатга яъни, халқ ноибига бўлганқараши ижобий даражада ўзгарганлигини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда ўнга яқин муаммолар вақонулар ижроси юзасидан ўрганилган масалалар таҳлилқилиниб, туман доимий комиссиялар йиғилишига ва Кенгаш сессияси кун тартибига киритилаётганлиги депутатларимизнинг иш фаолиятида янги босқичга кўтарилганлигини англатади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар