ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 1 август куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
1. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлариини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мустанов Абдували Саидовичнинг ҳисоботи тўрисида.
2. Зафаробод туманида 2022 йил озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжлиги махсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истъемол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан.
4. Ташкилий масала.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда доимий комиссияларининг
2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президетининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 2-чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда сектрорлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.
7. Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойлик фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
8. Туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича “Жиззах Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Зафаробод туман филиали раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида.
9. Туман Тиббиёт бирлашмасининг фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
10. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
11. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2022 йил июлдаги VI-37-198-3-0-K/22-сонли қарори тўғрисида.
12. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.