Зафарободда “Нукус тажрибаси” асосида ёшлар хатлови давом этмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Жорий йилнинг 1 октябридан Зафаробод туманида “Нукус тажрибаси” асосида маҳалладаги 14-30 ёш тоифасидаги фуқаролар хатлови бўлиб ўтмоқда.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиси томонидан олиб борилаётган хатлов давомида ёшларнинг бандлик, таълим, саломатлик, ижтимоий йўналишлар бўйича бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари тизимли тартибда ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙ ёшлар етакчиси томонидан хатлов жараёнлари олиб борилиб, умумий ёшлар балансини шакллантириш мақсадида белгиланган йўналишлар доирасида ўрганишлар ўтказилди.
Ҳар кунлик хатлов жараёнлари мониторинг қилиниб, суҳбат хулосалари асосида ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш юзасидан чоралар белгилаб олинмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.