Зафаробод тумани ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 15 июл куни туман ҳокими бошчилигида фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, мурожаатлар назоратга олинди. Фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек ёшлар билан учрашувда, Президентимизнинг Ўзбекистон ёшлари форумида, ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини химоя қилиш ва хар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тушинтиришлар берилди. Уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси мутасадди ташкилотларга юклатилиб, жойларда ёшлар билан учрашувларни доимий равишда ташкил этилиши юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Қабулда 3 нафар ёшлар, "Ёшлар дафтарига" киритишни сўраб мурожаат қилган. Бир нафар фуқаро ёшлар дафтарига киритилиб, "Узун ҚФЙ" ёшлар етакчисига 2 нафар ёшларнинг мурожаатларини ўрганиш таклифи берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.