ҲАЙР-САХОВАТ ДИЛЛАРГА ҚУВОНЧ БАХШ ЭТМОҚДА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сонли "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири Зафаробод тумани ҳокимлиги томонидан амалга оширилди. Туманимизда Мехр дафтарига жами 11 нафар ўғил-қизлар киритилган бўлиб, улардан 8 нафарига ўқув машғулотлари учун замонавий компьютер жамланмаси, китоб жавони, телевизор ва музлатгичлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.