ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 52-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Xалқ депутатлари туман Кенгашининг ўрни бўшаган 8-“Обод” сайлов округига ўтказилган сайлов якуни бўйича сайланган депутат ваколатларини эътироф этиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг маҳалларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида.
3. Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон фармони, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори юзасидан “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида.
4. Зафаробод туманида 2022 йил 9 ойи давомида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
5. Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан туман ДСИ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
6. Зафаробод туманидаги 12-умумий ўрта таълими мактаби директори лавозимига қўйилган номзодларнинг 3 йиллик истиқболли дастурини кўриб чиқиш тўғрисида.
7. “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига доир туман дастури”нинг ижроси муҳокамаси юзасидан туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботи тўғрисида.
8. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида.
9. Туманда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Инвестиция ва ташқи савдо бўлимининг ҳисоботи тўғрисида.
10. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг 2022 йил
2 августдаги VI-49-97-3-50-К/22-сонли қарори 7-иловасидаги умумий кўрсатилган жадвални ердан фойдаланувчилар ва контурлар кесимида шакллантирилган жадвалга алмаштириш таклифи муҳокамаси тўғрисида.
11. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг туманда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
12. Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси муҳокамаси тўғрисида.
13. Ўз ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари А.Ихтиёровнинг таклифига биноан “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таьминланган, фарзандлари тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.
14. Туман ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижроси муҳокамаси тўғрисида.
15. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар бўйича ахбороти тўғрисида.
16. Туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари бўйича ҳисоботи тўғрисида.
17. Туманда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизотик осойишталикни ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг ҳисоботи тўғрисида.
18. Аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.
19. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
20. бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.