Зафарободда осойишталик посбонларининг хизматлари эътироф этилди.
Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир. Ички ишлар ходимлари юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, сиёсий-ижтимоий вазият барқарорлигини сақлаш учун бор имкониятларни ишга солишяпти.
Зафаробод туманида "Ички ишлар органлари ходимлари" куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори А.З.Турсунбоев, соҳа вакиллари иштирок этишди. Туман ҳокими сўзга чиқиб, ўз ҳаётини фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилаётган, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган соҳа вакилларини табриклади. Тадбир давомида туман ҳокими томонидан, Ички ишлар органлари ходимларига фахрий ёрлиқ ва эстилик совғалари топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.