Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда 10 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди.

Зафарободда 10 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди.

30 август 2022 йил
200
0

Мустақил Ўзбекистонимиз миллий тараққиёт йўлининг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, “Янги Ўзбекистон” барпо этилаётган бугунги кунда, биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу кунларда мустақил диёримизнинг барча ҳудудларида, вилоят, туман марказлари, чекка ва олис қишлоқларида, юртдошларимиз давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрамини “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” номли улкан ғояни ўзида мужассам этган жуда катта қувонч билан байрам қилинмоқда.

 

 

Мустақиллик байрам арафасида, Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек Норжигитович ташаббуси билан тумандаги 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйлари қилиб берилди. Зафаробод тумани ҳокими сўзга чиқиб, болажонларни байрам шукуҳи билан табриклаб, уларни оналарига тинчлик-фаровоник тилади. Шундан сўнг туман ҳокими томонидан, болажонларга кийим кечак ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

 

Байрам тадбири куй-қўшиқларларга уланиб кетди. Болажонларнинг хатна тўйларида, туман маданият маркази хонандалари томонидан куй-қўшиқлар куйланди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар