Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти бўйича семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти бўйича семинар ташкил этилди.

02 декабрь 2022 йил
184
0

Жорий йилнинг 2-декабр куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли қонуннинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш бўйича туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов туман маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи Ш.Дастанов ҳамкорлигида семинар йиғилиши ташкил этилди.

 

Семинарда тумандаги ташкилот раҳбарлари, 10 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашма ходимлари ва савдо шоҳобчаси мудирлари иштирок этди. Ўқув семинар давомида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ролини кучайтириш, янгича услубда иш юритиш ҳамда "Маҳалла ҳуқуқшуноси" лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури бўйича ҳам батафсил тушунчалар берилди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар