Зафаробод туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўткирбек Раҳманов ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизими ҳолатини кўздан кечирди.
Зафаробод туманида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати борасида жамоатчилик нажорати кенг йўлга қўйилиб, бу борадаги аниқланган камчиликлар мутасаддилар билан биргалик бартараф этилмоқда.
Зафаробод туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўткирбек Раҳманов, туман ҳокими ўринбосари Жамшид Суяров ва туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Қурбонов ижтимоий соҳа объектларидан 1-мактаб, 10-мактаб, 14-мактаб, 17-мактаб, 18- мактабларида иситиш тизимларининг ҳолатини ўрганиб чиқди.
Юзага келган муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
13 декабрь 2022, Вторник
"Нурафшон" ШФЙ ва "Писталикент" ШФда сектор раҳбари ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизими ҳолатини кўздан кечирди.
23 октябрь 2020, Пятница
Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини микрохудудларга бириктириш тўғрисида
Изоҳлар (0)