Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

15 декабрь 2022 йил
144
0

Жорий йилнинг 15-декабрь куни Зафаробод тумани "Бирлик" қишлоқ фуқаролар йиғинида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Тадбир "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мароқанд” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбирга туман ҳокими Ў.Рахманов, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви бўлим бошлиғи A.Умаров, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Абирқулов ва 120 нафар нуроний отахон ва онахонлар, туманимизнинг ижтимоий –иқтисодий ривожланишига ўз меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган бугунги кун авлод вакиллари ҳамда ватанимизнинг эртанги кун эгалари бўлмиш ёшлар иштирок этишди.

 

Кўтаринки руҳда бошланган тадбирда туман ҳокими Ў.Раҳманов сўзга чиқиб, бугунги кунда нуронийларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, кексаларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштироки учун зарур шароитларни яратиш, уларнинг жамиятда, оилада ва маҳаллада тинчлик-тотувликни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини, бугунги тадбирнинг мазмун-моҳиятидан ҳам кўриниб турибдики, юртимизда эл азиз, инсон азиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

 

 

Шунингдек туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро қилинган куй қўшиқлар байрам тадбири иштирокчиларига янада юқори байрамона кайфият улашди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар