Зафаробод тумани "Самарқанд" ва "Бўстон" МФЙда, туман ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Жорий йилнинг 21-декабрь куни Зафаробод тумани "Самарқанд" ва "Бўстон" МФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 23 нафар фуқаролар қатнашди. 18 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан уй таъмири, суюлтирилган газ, электр тармоқлари, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.