Зафаробод тумани "Самарқанд" МФЙда, туман ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Аҳолининг дардини тинглаш ва мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь куни Зафаробод тумани "Самарқанд" МФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 27 нафар фуқаролар қатнашди. 5 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан моддий ёрдам, ички йўллар таъмири, газ, электр тармоқлари ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
25 август 2022, Четверг
Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда, туман ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Изоҳлар (0)