Муддат якунланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори билан эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси ҳамда давлат рақам белгисини янги намунага алмаштириш муддати 2022 йил 31 декабргача бўлиб, 2023 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ушбу ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.
Шу сабабдан жисмоний ва юридик шаҳслар номига расмийлаштирилган техник паспорт (техник гувоҳнома), давлат рақами белгиси, тракторчи-машинист гувоҳномани янги намунадагига алмаштиришингиз лозим.
Акс ҳолда, ушбу техник паспорт (техник гувоҳнома), давлат рақами белгиси, тракторчи-машинист гувоҳнома 2022 йил 31 декабрга қадар алмаштирилмаган тақдирда, 2023 йилнинг 1 январидан ҳақиқий эмас деб ҲИСОБЛАНАДИ.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Зафаробод туман бўлими томонидан эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси ҳамда давлат рақам белгисини янги намунага алмаштириш учун барча шароитлар яратилган. Бу йўналишги вазифалар 2022 йилнинг декабрь ойига қадар бўлим томонидан 90 фоизга бажарилган бўлиб, худудларда ўнга яқин тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар махаллабай режа асосида ташкил этилмоқда ва фуқароларга бу борада “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз!
“Ўзагроинспекция”нингЗафаробод туман бўлими катта инспектори А.Товбоев