Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ВА ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.

ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ВА ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.

24 декабрь 2022 йил
140
0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасини барча ватандошларимиз сингари мен ҳам диққат ва катта ҳаяжон билан тингладим.
Президентимизнинг мамлакат Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси мамлакат ҳаётида муҳим воқеа ва ҳамма интиқлик билан кутади. Боиси, Юртбошимиз бугунги тарихий мурожаатида мамлакат эртаси, халқ фаровонлигига дахлдор масалаларни ўртага ташлади, кўтарилган ҳар бир масалага эса ўзига хос, узоқни кўзлаган ҳолда кўрсатилган. Айниқса, инсон қадри, унинг манфаати устувор ўринни эгаллади ва шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея таклифини билдирди.
Демак, Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг навбатдаги йилида инсонга эътибор ва сифатли таълим масалалари энг устувор вазифаларимиздан бирига айланади. Сўнгги йилларда ҳаётга жорий этилаётган барча ислоҳотларнинг марказида Инсон қадри турибди, унинг манфаатлари энг олий мезон, деб қаралмоқда. Шу маънода олиб қараганда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мазкур қадриятлар маъно ва мазмун жиҳатидан узвий давом эттирилади.
Президентимиз ўз мурожаатида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, дея таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.
Мурожаатномада шунингдек, давлат ташкилотлари оддий одамларга янада катта эътибор қаратиш кераклигига алоҳида урғу берилди. Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ва вазирликларнинг ўз фаолиятини аҳоли орасига кириб, оддий одамларнинг манфаатларидан келиб чиқиб ташкил қилиши зарурлиги сингари қатор ташаббуслар ҳам катта таассурот уйғотди.

Зафаробод туман хокими ўринбосари 

              Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи

Мавланова Шохида Баратовна

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар