Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Биз учун Президентимизнинг мазкур мурожаатномаси энг муҳим дастуриламалимиз бўлиб хизмат қилади.

Биз учун Президентимизнинг мазкур мурожаатномаси энг муҳим дастуриламалимиз бўлиб хизмат қилади.

23 декабрь 2022 йил
128
0

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қаторида биз Зафаробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходимлари ҳам катта ҳаяжон билан тингладик.
Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатномаларида, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини, иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилинишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бундай имкониятлар хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес билан шуғулланишида уларга янада яхши шарт-шароитлар яратилиши, келгусида мамлакатимиз аёлларининг фаровон турмуш кечиришларига катта туртки бўлади.
Муҳтарам юртбошимиз ўз чиқишларида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилиши ҳақидаги айтиб ўтдилар. Оналар саломатлигининг давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиб, бу йўналишда ҳам кенг чора-тадбирлар амалга оширилиши , бу албатта юксак эътирофларга лойиқдир. Бу ҳам республикамиздаги хотин-қизлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани шубҳасиз.
2023 йил ҳурматли Президентимиз томонидан "ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ "йили деб эълон қилиниши, инсон қадр-қимматини янада эъзозлашга, ўсиб келаётган ёш авлодларимиз таълим-тарбиясига қаратилган юксак эътибордир.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир айтиб ўтган янги ислоҳотларга дахлдор таклифлари келгусида барчамиз учун энг муҳим дастуриламалимиз бўлиб хизмат қилади.

Нилуфар Қувватова Зафаробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар