Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда, туман ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Жорий йилнинг 28-декабрь куни Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 28 нафар фуқаролар қатнашди, 30 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 20 таси жойида ҳал этилди. Асосан бандлик, электр тармоқлари, моддий ёрдам, субсидия ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Шунингдек мамлакатимизда бўлаётган янгиликлар аҳоли учун яратилаётган қулайликлар туман ҳокими томонидан айтиб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.