Зафаробод туманида Адлия органлари ёшлар билан учрашди.
Жорий йилнинг 9 март куни вилоят Адлия бошкармаси бошлиғи ўринбосари Б.Пирхалов ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов иштирокида Зафаробод туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшларга 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилиши ва бу борада устивор вазифалар белгиланганлиги, ёшларнинг эртанги истиқболи учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги бўйича фикр юритилди.
Шу билан бирга учрашувда, ёшларга ўрнак бўлиш учун ушбу мактаб жамоаси “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловида фахрли ўринни эгаллаганлиги, ананага айланиб келаётган “Адлия кубоги”да ўз иқтидорларини намоён этиб келаётган ўқувчи ёшларни эътироф этилди. Ёшларнинг ҳуқуқшунослик соҳасига бўлган қизиқишлари ва таклифлари тингланди.
Шундан сўнг, имконияти чеклангани сабаб уй таълимида билим олаётган 5-синф ўқувчиси Э.Саидмуродовдан хабар олиниб, унинг таълим олиш жараёни ўрганилди. Шунингдек Адлия бўлими томонидан Э.Саидмуродовга маҳсус совғалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.