Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

28 декабрь 2022 йил
173
0

Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек уларни юксак маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар мухайё қилинмоқда.

 

 

Зафаробод туманида жорий йилнинг 28-декабрь куни сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Дастлаб, ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек учрашув давомида, "Беш ташаббус олимпиадаси" республика босқичида фахрли 1-ўринни олган ёшларга, тумандаги шижоатли, зукко, доно, билимли, фаол ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди.  

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар