Зафаробод туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.
Жорий ийлнинг 28 апрель куни Зафаробод туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Анжуман даставвал сўз олган Зафаробод туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тойжонов Сафар томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси, Бўстон МФЙ, Шифокорлар кўчаси 1 уйда жойлашган. Туман маркази ва Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ОП, ОШПлар жойлашуви худудларига нисбатан радиуси 45,1 кмгача бўлиб, туман тиббиёт бирлашмаси 2023 йил I-чораги 100 ўринли кечаси ва кундузги стационар хизмат кўрсатади, 250 қатновли 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника хамда ҳар бири 75 қатновга мўлжалланган 2 та ОП ва 50 қатновга мўлжалланган 4 та ОШП туманнинг 51551 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Тез-тиббий ёрдам бўлимида жами 5 та тез-тиббий ёрдам бригадаси мавжуд шундан туман марказида 3 та (Бўстон ва Самарқанд махалласи, Узун, Чўлигулистон, Бирлик ҚФЙ ва Ёрқин ШФЙ), 12-ОП қошида 1 та (Лолазор, Чимқўрғон ҚФЙ, Беруний ва Балиқли махалласи), 13-ОП қошида 1 та (Нурафшон, Писталикент ШФЙ ва Тинчлик махалласи) тез-тиббий ёрдам бригадаси ва авто машинаси ахолига тиббий бепул хизмат қилиб келмоқда. Жами автомашиналар 5 та шулардан марказда 3 та (1 та Хюндай (Hyundai), 2 та Дамас) шулардан 1 та дамас автомашинаси бошқа дамас автомашинасига алмаштирилди, 12-ОП қошида (1 та Дамас) ва 13-ОП қошида (1 та Дамас) мавжуд.
2023 йил март ойида РТТЁМ Жиззах филиали Зафаробод бўлимига 1 та “Volkswagen caddy” русумли ТТЁ автомашинаси берилди. 2023 йил I чорак давомида жами 5555 чақириқлар келиб тушган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Чақирувларда тиббий ёрдам кўрсатилган шахслар сони 5575 нафарни ташкил қилади. Шулардан 0-14 ёш 735 та, 15-17 ёш 546 нафарни ташкил қилади. Барча чақирувлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил март ойидаги № 0342 Сам-Пин меёрлари асосида бажарилмоқда ҳамда ССВнинг 2022 йилдаги 12 сентябрдаги № 248 – сонли буйруғи “ТТЁ кўрсатиш клиник баённомалари ва стандартларига асосланиб” иш олиб бормоқда.
Анжуман давомида туман ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.