Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Санитар эпидамология ва осойишталик бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.

Зафаробод туманида Санитар эпидамология ва осойишталик бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.

01 март 2023 йил
220
0

Жорий ийлнинг 1-март куни Зафаробод тумани Санитар эпидамология ва осойишталик бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар Матбуот хизмати вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман даставвалида сўз олган Зафаробод туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпидемиология бўлими мудири Ҳақбердиева Дилшода Сирожиддиновна томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

 

2022-йилда Зафаробод туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан туман худудидаги мавжуд 289 та объектлар устидан санитария назорати олиб борилган. Зафаробод тумани тиббиёт ходимлари ўртасида режали тарзда 22/16 соатлик ўқув машғулот дастури ташкил этилган. Ўқув машғулотига даволаш профилактика муассасаларида фаолият олиб борувчи 43 нафар врачлар ва 387 нафар ўрта тиббиёт ходимлари камраб олинган. Шунингдек юкумли ва паразитар касалликларини келиб чикиши ва таркалишини олдини олиш борасида ахолини санитария маданиятини янада кучайтириш максадида санитария-тарғибот ишлари ўтказилган. 2022-йилда туманда вирусли гепатит А касаллигини камайтириш мақсадида 1081 нафар болалар ўртасида вирусли гепатитнинг А турига қарши эмлашлар билан қамраб олинди.
Аҳоли ўртасида ташкилот ва корхоналар тамонидан Ў.Х.Ю. касалликларни профилактикаси бўйича тадбирлар олиб борилиши назоратга олинди.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, 2023-йилдаги амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар