Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда.

Кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда.

03 июль 2023 йил
120
0

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кедит қарзларининг  тасдиқланган график асосида қайтарилиши боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Бюронинг Зафаробод тумани бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 255 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 6,7 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 23 та 3,5 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 14 та 2.6 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист З.Р.Саидмуратов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар