Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Солиқ қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган фермернинг “КАПТИВА”си сотувга чиқарилди

Солиқ қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган фермернинг “КАПТИВА”си сотувга чиқарилди

25 май 2023 йил
159
0

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувига қарздор “Сухроб” фермер хўжалиги ҳисобидан 106,7 млн сўм солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижросини иҳтиёрий таъминлаш юзасидан қарздор фермер хўжалиги раҳбари бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, солиқ қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Шунга кўра ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Сухроб” фермер хўжалигига тегишли бўлган «КАПТИВА” русумли автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Хозирда мазкур автомашина бахоланиб ва аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмоқда.


Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 3-даражали юрист Ж.Ў.Иботов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар