НУРОНИЙЛАР ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бугун юртимизда ўтказилаётган “Нуронийлар ойлиги” акцияси доирасида Зафаробод туманида ҳам нуронийларни тиббий кўрикдан ўтказиш давом этмоқда.
Тиббий кўриклар давомида аниқланган касалликлар бўйича беморларга бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида ташкил этилган кундузги бўлимларда амбулатор ва стационар шароитда, юқори технологик амалиётларга муҳтож беморларга вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволаниши учун тавсия ва йўлланмалар берилмоқда.
– Биз кексаларга берилаётган шунчалик эътибордан хурсандмиз, – дейди Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда яшовчи Қувондиқ Омонов. – Шифокорлар уйимизга келиб, тиббий кўрикдан ўтказди. Саломатлигимни тиклаш учун керакли тавсиялар берди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Президентимиз ва жонкуяр тиббиёт ходимларига ўзим хамда махалламиз нуронийлари томонидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.