Зафаробод туманида кураш бўйича “ПРОКУРОР КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор Янги Ўзбекистон келажагини юксалтириш, миллат генафондини янада соғломлаштиришга қаратилган десак, муболаға бўлмайди. Ҳукуматимиз томонидан соҳа ривожлантириш орқали Ўзбекистон спортини дунё миқиёсида намоён этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, жорий йилнинг 6 сентябр куни Зафаробод туманида кураш бўйича “ПРОКУРОР КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди. Дастлаб туман прокурори А.З.Турсунбоев ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг кураш бўйича “ПРОКУРОР КУБОГИ” га старт берилди. Зафаробод туманидаги барча маҳалладан ташриф буюрган курашчи спортчилар ўз вазн тоифаларида бўйича беллашди.
Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган спортчиларга туман прокурори А.З.Турсунбоев томонидан қимматбаҳо совғалар ва “ПРОКУРОР КУБОГИ” топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.