Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.

20 август 2022 йил
245
0

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

 

Жорий йилнинг 20 август куни Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Дастлаб туман ҳокими ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди.

 

 

Учрашувда 29 нафар ёшлар қатнашди. 9 нафар ёшлардан мурожаат келиб тушди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди. Учрашувда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар