ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯНИНГ 44-МОДДАСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ.
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конститутцяивий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 44-моддасида суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёҳуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқиланади деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан, унинг таълимолишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқиланиши белгилаб қўйилган.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов