ЎРҚ-869-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни, янги таҳрирдаги Конституцияси ҳамда Ўзбекистон республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармони, 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман прокуратураси, ИИБ, ФВБ ҳамда Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ҳодимларига тушунтирилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов