Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда.

Кредит қарзлари мажбурий ундирилмоқда.

21 ноябрь 2023 йил
195
0

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.

Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Бюронинг Зафаробод туман бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 784 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 31,0 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 41 та 5,1 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 33 та 4,3 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист Ж.Ў.Иботов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар