Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Солиқ қарзи учун хатланган мулклар аукционда.

Солиқ қарзи учун хатланган мулклар аукционда.

11 декабрь 2023 йил
125
0

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 3049 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 68 млрд. 713 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 39 та 1 млрд. 830 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 25 та, 1 млрд.  281 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 1-даражали юрист З.Р.Саидмуратов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар