Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Зафаробод туманида оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Бугун 12 декабрь куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Зафаробод тумани Маданият марказида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 16 та ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳар битта ишчи гуруҳга кириб фуқароларни қабул қилди.
Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули жараёнида жами 80 нафар ортиқ фуқаролардан жами 71 та фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Асосан газ, ичимлик суви, контракт, ободонлаштириш, тиббиёт, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилдибилан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.